САМАРҚАНДДА ЭЛЕКТР ЭНЕГРИЯСИ СОҲАСИДА АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ТИЗИМ ЖОРИЙ ҚИЛИНИШИГА ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ШАХСАН ТАШАББУСКОР

САМАРҚАНДДА  ЭЛЕКТР ЭНЕГРИЯСИ СОҲАСИДА АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ТИЗИМ ЖОРИЙ ҚИЛИНИШИГА ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ШАХСАН ТАШАББУСКОР

САМАРҚАНДДА  ЭЛЕКТР ЭНЕГРИЯСИ СОҲАСИДА АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ТИЗИМ ЖОРИЙ ҚИЛИНИШИГА ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ШАХСАН ТАШАББУСКОР 

Ҳозирда Самарқанд вилоятининг барча туманларида электр энергиясини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига улаш ишлари жадал давом эттирилмоқда. Бугунги кунга келиб, Самарқанд вилоятида жами 817 791 та истеъмолчилардаги мавжуд ҳисоблагичларнинг  320 443 таси алмаштирилди, ҳамда 232 081 таси БИЛИНГ тизимига уланди. Дебитор қарздорликни кескин қисқартиришни  асосий мақсад қилиб олган вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг АСКУЭ марказий серверига ташриф буюриб, автоматлаштирилган тизим билан яқиндан танишиш мақсадида қарздор истеъмолчилар тармоқдан ажратилиш жараёни, истеъмол, тармоқлардаги технологик йўқотишлар миқдори ҳамда ҳисоблагичларни автоматлаштирилган тизимга боғлаш жараёнлари билан танишди. Ташриф давомида вилоят мажбурий ижро бюроси раҳбариятига, ҳоким ўринбосарлари, “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари” раҳбариятига қисқа муддат ичида Самарқанд шаҳрида замонавий электрон ҳисоблагичларни тўлиқ алмаштириш, ҳамда  ҳисоблагичларга тўлиқ тамғалар ўрнатиш ишларини якунлаш бўйича шахсан топшириқлар бердилар.

Ҳозирда ҳисоблагичларни алмаштиришга тўсқинлик қилаётган айрим хонадонлар кузатилаётганлиги сабабли вилоят ҳокими жойларга бориб,  фуқароларга ҳисоблагичларни алмаштириш шартлигини тушунтириб, барча маҳалла профилактика инспекторлари, маҳалла раисларига энерго таъминот корхонаси ва мажбурий ижро бюроси ходимларига кўмаклашиш топшириғини бердилар.

 

Ҳурматли истеъмолчилар Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан бепул ажратилган ҳисоблагичларни алмаштиришга тўсқинлиқ қилмаслигингизни илтимос қилиб қоламиз!